“Ливерпуль” Манега ўринбосар топди

Спорт 2762
image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Бавария" жамоаси ҳужумчиси Серж Гнабрининг вакиллари билан учрашиб, 26 ёшли футболчининг трансфери олдидан шахсий талабларини муҳокама қилган. Бу ҳақда “Anfield Central”  нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Ливерпуль” германиялик иқтидорли ҳужумчини “Бавария” сафига ўтиши кутилаётган Садио Манега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Серж Гнабри “Бавария” сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Сержнинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган. “Тransfermarkt” портали 26 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.3
t
×