“Ливерпуль”-“Лестер”. АПЛ қандай қарама-қаршиликларни ваъда қилмоқда?

Спорт

image

Бугун, 8 февраль куни Англия кубоги сабаб юзага келган қисқа муддатли танаффусдан сўнг Премьер лигаси баҳслари давом эттирилади.

АПЛнинг 24-тур баҳслари ҳафта ўртасига белгиланган бўлиб, яъни, мидуик. Учрашувлар уч кунга белгиланган. 8 февраль куни: “Вест Хэм”-“Уотфорд”(соат 00:45), “Ньюкасл”-“Эвертон” (00:45) ва “Бернли”-“Манчестер Юнайтед” (1:00) қарама қаршиликлари.

9 февраль кунида тўртда ўйин бўлиб ўтади. Булар қуйидагилар: “Норвич”- “Кристал Пэлас”, АПЛ етакчиси “Манчестер Сити” – “Брентфорд”ни қабул қилса, “Тоттенхэм” – “Саутгемптон” ва “Астон Вилла” – “Лидс” учрашувлари ҳам худди шу кунга белгиланган. Турни якунлаб берувчи 10 февралда ўйинларнинг қизғинлик даражаси янада кўтарилади. “Вулверхемптон” – “Арсенал” жамоаси билан куч синашса, турнинг марказий учрашувида  “Ливерпуль” – “Лестер”ни қабул қилади.

АПЛдан ташқари, куннинг яна бир эътиборга молик баҳсида, Франция кубоги чорак финал босқичида “Монако” ва  “Амьен”(1:00) тўқнаш келади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made