“Ливерпуль” Холандни харид қиладими? Клопп жавоб берди

Спорт

image

“Бруссия Дортмунд”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд футбол бозоридаги энг талабгирлардан ҳисобланади. Аммо Холанднинг кейинги манзили “Ливерпуль” бўлмайди. Бу ҳақда “қизиллар” бош мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига таяниб, “Gоаl” нашри хабар берди.

Юрген Клоппнинг айтишича, "Ливерпуль"да Дортмунднинг “Боруссия”сидан Эрлинг Холандни сотиб олишга ҳеч қандай имконият йўқ.

Клопп аниқлик киритдики, норвегиялик ҳужумчининг харид нархи 350 миллион еврога (292 миллион фунт стерлинг/381 миллион доллар) тушиши мумкин.

“Биз “Боруссия Дортмунд”дан Эрлинг Холандни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмаймиз. Чунки Холанднинг трансфери учун кетадиган маблағ ақлдан оздирадиган даражада катта. Яъни, тахминан 350 миллион евро. Бизнинг Холандни сотиб олишга ҳеч қандай алоқамиз бўлмайди. Бизда бунга нимконият йўқ! Тўғрисини айтсам, мен буни қилишни хоҳламайман. Бу вариант мен учун қизиқарли эмас”, деган Юрген Клопп. 

Маълумот ўрнида, Норвегиялик футболчи жорий мавсумда “Боруссия” сафида 23 та ўйинда 23 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали Эрлинг Холандни 150 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг