“Ливерпуль” футбол тарихидаги энг катта ҳомийлик шартномасини имзолаши мумкин

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ва Британиянинг “Standard Chartered” банки билан янги ҳомийлик шартномасини тузиши мумкин. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2023 йилда тугайди. Агар, битим узайтирилса, “Ливерпуль”га тўланадиган сумма икки баробарга ошиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Ҳозирда банк клубга йилига 47 миллион евро тўлайди ва банкнинг номи "Ливерпуль" футболкаларида кўрсатилган. Янги шартномага кўра, “Standard Chartered”  бу миқдорни 95 миллион еврогача ошириши мумкин. Кейин бу ҳомийлик шартномаси футбол тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлади. “Қизиллар” ҳомийлик маблағи оширилишини жиддий равишда талаб қилмоқда. Сабаби ливерпулликлар охирги йилларда спорт ва биснес жиҳатидан улкан ютуқларга эришди. Шунинг учун “қизиллар” раҳбарияти жамоани футбол тарихидаги энг катта ҳомийлик битимига ҳақли, деб ҳисоблайди.

Қайд этиш жоизки, инглиз клуби “Standard Chartered”  банкидан ташқари бошқа компаниялар билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, “Ливерпуль” Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида 34 та учрашув ўтказиб, 82 очко жамғарди ва мусобақа жадвалида 2-поғонада бормоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг