“Ливерпуль” ҳужумчиси “Монако”га ўтишга яқин турибди
Спорт
−
22 июн 2022 6667 1 дақиқа
Япония миллий терма жамоаси ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Такуми Минамино фаолиятини “Монако”да давом эттиради. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.
Манбага кўра, монаколиклар япониялик ҳужумчининг трансфери борасида “Ливерпуль” билан келишиб олган. “Монако” Минамино трансфери учун 18 миллион евро тўлайди. Ҳужумчининг монаколиклар билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Минамино 2020 йилда “Ливерпуль”га ўтган эди. 27 ёшли япониялик ҳужумчи ўтган мавсумда Англия Премьер лигасида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маъруф Абдумаликов
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август