“Ливерпуль” ҳужумчиси билан узоқ муддатли янги шартнома тузди

Спорт 2479
image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби португалиялик ҳужумчиси Диогу Жота билан 2027 йилгача бўлган янги шартнома имзолади. 

Жотанинг “Ливерпуль” билан бундан олдинги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган эди. 

“Айтишим керакки, мен ушбу жамоада икки йилдан бери тўп суриб келмоқдаман. Бу давр мобайнида жамоамнинг муҳим футболчиларидан бири бўлдим деб ўйлайман. “Ливерпуль” раҳбарияти менга ишонди ва янги узоқ муддатлик шартнома таклиф қилди. Мен бундан жудаям бахтиёрман. Янги мавсум ажойиб ўтишига ишонаман” дейди футболчи янги шартнома имзолагандан сўнг

Маълумот учун, Диогу Жота “Ливерпуль” таркибида  85 ўйинда 35 гол ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3
t
×