Ливандаги қочқинлар лагерида кучли портлаш содир бўлди

World

image

Ливан жанубида фаластинлик қочқинлар яшайдиган Бурж аш-Шимали лагерида кучли ёнғин юз берди ва қурол омбори портлашига олиб келди. Ҳозирда ёнғин ўчирилган. Бу ҳақда ҲАМАС ташкилоти вакили “Sawt Lebnan” радиостанцияси эфирида маълум қилди.

Ҳаракат вакилининг сўзларига кўра, қутқарувчилар Бурж аш-Шимали лагеридаги ёнғин қўшни турар-жой биноларига ҳам ўтмаслиги учун чораларни кўрган.

Қайд этилишича, ёнғин дастлаб масжидда бошланган, кейин қурол-яроғ омборига ўтган. Айни вақтда лагер Ливан ҳарбийлари томонидан қуршаб олинган. Ҳодиса юзасидан мамлакат прокуратураси текширув ўтказяпти.

Ёнғиндан кейин содир бўлган бир нечта кучли портлаш оқибатида ўндан ортиқ одам жароҳатланган. Уларнинг орасида оғир аҳволдагилар ҳам бор.


Tags

Rate Count

34

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends