Ливанда валюта қадрсизланиши ортидан намойиш бошланди (видео)
Олам
−
29 Ноябрь 2021
3305Бугун, 29 ноябрь куни Ливан пойтахти Байрутдаги асосий йўл ўтказгичлар, туннеллар ва хиёбонлар кўча фаоллари томонидан тўсиб қўйилди. Намойишчилар йўлни тўсиш учун ёнаётган шиналар ва чиқинди қутиларидан фойдаланган. Бу ҳақда ТАCC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, намойишлар миллий валюта – ливан лирасининг қадрсизланиши ортидан юзага келган. Чунки миллий валютанинг пасайиши озиқ-овқат, бензин, ёнилғи маҳсулотлари ва энг зарур товарлар нархининг ошишига таъсир қилади.
Ливанда бўлиб ўтган намойишлар давлат идоралари, банклар, хусусий фирмалар ва савдо марказларининг фаолиятига тўсқинлик қилган, мактаблар ва бошқа таълим муассасалари ёпилган.
Шунингдек, пойтахт Байрут билан бир қаторда Триполи ва Сайда шаҳарларида ҳам транспорт ҳаракати тўхтатилган.
Хабарга кўра, бир қатор жойларда хавфсизлик патруллари ва ҳарбий хизматчилар аввалги тартибни тиклашга, автомагистраллар ва йўл ўтказгичларни ҳаракатланиш учун тўсиб қўйишга ҳаракат қилмоқда.
LiveБарчаси