Ливанда вабо касаллиги аниқланган беморлар сони ортмоқда

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, Ливанда вабо касаллиги аниқланган беморлар сони ортмоқда. Хусусан, 5 октябрдан бери вабо билан касалланган беморлардан 17 нафари вафот этган.

"Ливан давлатида эпидемиологик вазият янада мураккаблашган. Бу ерда вабога чалинганлар сони кун сайин ортмоқда. 5 октябрдан буён мамлакатда вабо касаллиги билан гумонланган 1,4 мингдан ортиқ киши тегишли тиббий текширувлардан ўтказилган. Натижада улардан 400 нафарга яқинида вабо тасдиқланган. Шунингдек, беморлардан 17 нафари касаллик оқибатида вафот этган"-дейди, ЖССТнинг навбатдаги баёнотида.

Айни пайтда халқаро мутахассислар эпидемия бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқалишидан жиддий хавотирда. Чунки, жорий йилнинг сентябрь ойида Ливанга қўшни давлат Сурияда ҳам вабо билан касалланган беморлар рўйхатга олинган.

Маълум қилинишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемияни жиловлаш мақсадида Ливанга 600 минг доза вабога қарши вакциналар партиясини юборишга қарор қилган.

Шаҳбоз Абдусатторов

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг