Ливанда мотам эълон қилинди

Жамият

image

Ливан Бош вазири Нажиб Микати бугун, 15 октябрни Байрутдаги отишма қурбонлари шарафига мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Ливан ҳукумат девонхонаси тарқатган хабарда айтилган.

Унда 15 октябрь, жума кечаги воқеалар қурбонлари учун умумий мотам куни деб эълон қилинган. Қайд этилишича, шу куни барча давлат идоралари, шунингдек, давлат ва хусусий мактаблар ёпилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча,14 октябрь куни Байрутда 2020 йилда бандаргоҳда юз берган портлашни тергов қилишдан норози шиа партияларининг намойиши вақтида отишма содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тартибсизликларни бинолардан биридан ўқ узган снайпер қўзғатган. Отишма оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам жароҳатланган. Ливан армияси шаҳарга зирҳли техникаларни киритиб, кимда-ким кўчага қурол билан чиқса, уларга ўқ узишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливан мотам

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг