Ливан БМТ Хавфсизлик Кенгашига шикоят қилди
Олам
−
20 Ноябрь
2401Ливан 2 октябрдан 11 ноябргача Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумлари юзасидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига шикоят билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Ливан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
Баёнотда қайд этилишича, бу Ливаннинг Исроил ҳужумларининг таъсирини ҳужжатлаштириш ҳамда халқаро ҳамжамият ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига масъулиятни ўз зиммасига олиши ва ҳужумларни тўхтатиш учун чора кўришни эслатиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашига даврий шикоятларининг бир қисмидир.
Шикоятда Исроилнинг қирғоқ бўйидаги Батроун шаҳрида ливанлик Имад Эҳмезнинг ўғирлаб кетилиши, қуруқликдаги ҳужумларнинг давом этиши ва Ярун, Айтарун, Марун ар-Рас, Майс ал-Жабал ва бошқа шу каби қишлоқ ва маҳаллаларнинг бутунлай вайрон қилиниши ҳақида сўз боради. Шунингдек, Исроилнинг Ливан армияси, фуқаролик нишонлари ва тинч аҳолига ҳужум қилишда давом этгани таъкидланади.
Бундан ташқари, ҳужжатда Исроилнинг Баалбек ва Набатиядаги тарихий биноларни нишонга олгани қайд этилган. Шикоятда, шунингдек, Сайда минтақасидаги Адлун ва Сур минтақасидаги Дайр Қонун ал-Нер, Рас ал-Айн ва Айн Баал шаҳарларида тез ёрдам машиналари, фавқулодда вазиятлар марказлари ва ходимларига зарба берилгани келтирилган.
Маълумот учун, Исроил 23 сентябрь куни Ливанда "Шимол ўқлари" деб номланган ҳарбий операцияни бошлаган эди. Операция давомида “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ва ҳаракатнинг бошқа юқори лавозимдаги вакиллари ўлдирилди. 1 октябрь куни Исроил Ливанда қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди ва кейинчалик бу операция бир неча бор кенгайтирилди.
LiveБарчаси