Лиссабонда уйсизлар “Рождество”ни масжидда нишонлади

Олам 2456

Португалия пойтахти Лиссабонда ёлғиз христианлар учун кутилмаган жойда Исо пайғамабарнинг туғилган куни (Рождество) муносабати билан байрами ташкил этилди. Португалиядаги мусулмонлар жамоаси уйсизлар учун масжидда байрам дастурхони ёзди.

“Вақтни биз билан биргаликда дўстона муҳитда ўтказишга келганлар орасида уйида ҳеч ким кутмайдиганлар бор”, дейди Шайх Зоир, мусулмон жамоаси вакили.

“Бу ерда жуда ёқимли шароит. Шахсий оиламда анчадан бери ўзимни бундай яхши ҳис қилмагандим. Безалган дастурхон, ширин суҳбат ва иссиқ овқат – қандай ёқимли”, деган уйсизлардан бири.

"Залда 80-90 киши. Аммо байрам энди бошланяпти. Кейин ўзимиз кўчага чиқиб етиб келолмаганларга овқат тарқатамиз”, дейди волонтёр Нурия Тармуҳаммад.

Расмий статистикага қараганда Лиссабоннинг тарихий маказида 2,5 мингга яқин уйсиз яшайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 2.9
t
×