Лингарднинг хизматлари Ла Лига грандига таклиф қилинди
Sport
−
09 January 2024 4031 1 minute
Англиялик футболчи Жесси Лингарднинг хизматлари Испаниянинг “Барселона” клубига таклиф қилинган. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.
Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед”нинг 31 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси Каталония клубига эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш таклиф қилинган. Футболчи ҳам фаолиятини Испания клубида давом эттиришга қарши эмас.
Ярим ҳимоячининг сўнгги клуби ўтган мавсум охирида Англия чемпионатини тарк этган “Ноттингем Форест” бўлди. Жесси ҳозирда Дубайда ўз формасини сақлаб қолиш устида ишламоқда.
Шунингдек, Лингардга “Лилл” ва Франция чемпионатининг яна икки клубидан таклиф бўлди. Ҳозирча у фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келгани йўқ. “Барселона” ҳам Лингард билан ўз сафини кучайтириш борасида ҳеч қандай позицияни билдирмаяпти.
Live
All