Лиманда 5 нафар боланинг жасади топилди
Олам
−
18 Октябрь 2022
5673Тан олинмаган Донецк халқ республикасининг Украина томонидан озод қилинган Лиман шаҳрида Россия ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлган беш нафар боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, милиция ходимлари 2021, 2019 ва 2008 йилларда туғилган қизлар ҳамда 2011 ва 2012 йилларда туғилган ўғил болаларнинг жасадларини топган. Улардан энг кичиги иккита қиз бола опа-сингиллардир. Суд-тиббий экспертизадан сўнг болалар қайта дафн этилади.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Россиянинг ўққа тутиши оқибатида ҳамма шрапнель жароҳатларидан ҳалок бўлган”, дейилади вазирлик хабарида.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Донецкдаги Лиман ва Святогорск шаҳарларининг босиб олинган ҳудудларидаги фуқаролик ва муҳим инфратузилма объектларининг фақат бешдан бир қисми омон қолган.
17 октябрь ҳолатига кўра, Донецкнинг озод қилинган ҳудудларида 43 та оммавий қабристон аниқланган.
18 октябрь эрталабки ҳолатга кўра, Краматорск вилоятида Украина Қуролли кучларининг жами 35 нафар ҳарбий хизматчиси ва 131 нафар тинч аҳоли вакиллари эксгумация (мурдани кўздан кечириш ва экспертиза ўтказиш зарурияти туғилганда уни дафн этилган жойидан қазиб олиш – таҳр.) қилинган.
Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ва уларнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
LiveБарчаси