Лифтда қамалиб қолганларнинг ҳоли не кечди?

Жамият

image

Кўп қаватли уйларнинг лифтларида электр энергияси узилиши оқибатида қолиб кетган ўндан ортиқ фуқаролар қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, электр энергияси тармоқларида юзага келган узулишлар сабаб кўп квартирали уйлардаги лифтлар тўхтаб қолган. ФВВ қутқарувчилари томонидан ҳозиргача 10 дан ортиқ фуқаролар лифтдан чиқариб олинган. 

“Айни вақтда ФВВ қутқарувчилари жойларда зарурий тадбирларни амалга оширмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, айни пайтда электр таъминот тикланмаган, чорраҳаларда тирбандликлар сақланиб турибди, сув таъминотида ҳам узилишлар кузатиляпти. Тошкент аеропорти рейслар қабул қилишни тўхтатган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга Қозоғистондаги энерготизимда рўй берган носозликни сабаб қилиб келтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made