LG ўйинқароқлар учун қулай телевизор яратди

Технология 2399
image

LG компанияси 8К ОLED телевизорларини ишлаб чиқаришни бошлаган биринчи компания ҳисобланади. Энди эса Жанубий Кореянинг энг йирик компанияси илк бор Nvidia видеокарталарини қўллаган ҳолда 8К телевизорларини ишлаб чиқарди. 

"Ўйин ўйновчилар энг сўнгги компьютер ўйинларини 8К телевизорида ўйнаб, телевизорнинг имкониятларидан хайратга тушадилар. Улар GeForce RTX 3090 процессори ёрдамида ажойиб реализм ва ривожланган сунъий интеллект хусусиятларини кўриб, баҳо беришлари мумкин", дейди Nvidia компаниясининг GeForce глобал маркетинги бўйича вице-президенти Мэтт Уэблинг. 

Янги телевизорлар акустик созлаш опцияси билан жиҳозланган бўлиб, акустик муҳитни анализ қилишга имкон беради, бу эса овоз узатишнинг аниқлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Телевизорда LG ThinQ функцияси ҳам мавжуд. У сизга овозингиз ёрдамида телевизорни бошқариш имконини беради.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 3.1
t
×