Левандовски “Бавария”дан кетмоқчи.

Спорт 2530
image

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскига  жамаонинг унга нисбатан қилаётган хатти-ҳаракатлари ёқмаяпти. Шунинг учун Роберт жорий йилнинг ёзида клубни тарк этмоқчи. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, польшалик ҳужумчи "Бавария"нинг "Боруссия Дортмунд"дан "Манчестер Сити"га ўтган Эрлинг Холандга қизиқиш билдирганидан норози бўлган. 

Шунингдек, мьюнхенликлар Роберт Левандовскига янги шартнома таклиф қилишга унчалик ҳам жиддий ёндашмаган. Натижада, Левандовски ўзини олдингидек қадрланмаётгандек ҳис қилган.

Қайд этиш жоизки, Робертга Каталониянинг “Барселона” клубидан жиддий қизиқиш бор. Энди Роберт Левандовски “Барса” чорловини қабул қилиши мумкин. Сабаби польшалик футболчи ўзини қадрлашадиган жойда ўйнашни истайди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роберт Левандовски “Бавария” сафида 42 та учрашувда майдон тушиб, 47 та гол урди ва 6 та голи узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 33 ёшли футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3
t
×