Левандовски “Барселона” билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби жамоанинг тажрибали польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски билан шартномани узайтирадиган бўлди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Форварднинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Манбага кўра, польшалик “Барселона”да 2026 йилгача қолади. Роберт 2022 йилдан бери “кўк-анорранглилар” сафида ўйнамоқда. 

Жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt­” интернет портали 36 ёшли ҳужумчининг бозор нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Левандовски фаолияти давомида Германия чемпионати, Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

У FIFA томонидан икки марта “The best” соврини билан тақдирланган. Роберт 1 марта UEFA томонидан Европанинг энг яхши футболчиси деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Роберт Левандовски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг