Лепс ва бошқа машҳурлар “қора рўйхат”га киряпти
Олам
−
12 Декабрь 2022
6422Европа Иттифоқи (ЕИ) Россияга қарши янги санкциялар пакети доирасида 144 кишини, жумладан телебошловчилар Борис Корчевников ва Марина Ким, қўшиқчи Григорий Лепс, Гоблин тахаллуси билан танилган ёзувчи ва блогер Дмитрий Пучковни қора рўйхатга киритиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни “Euobserver” портали тўққизинчи чеклов пакети лойиҳасига таяниб хабар берди.
Бундан ташқари, сиёсатшунос Сергей Михеев ва тадбиркор Юрий Ковальчукнинг тўрт нафар оила аъзоси ҳам санкцияларга тортилиши мумкин.
НТВ/НТВ-Мир, Россия-1, РЕН ТВ телеканалларининг Европа Иттифоқи мамлакатларида трансляция қилиш лицензиялари бекор қилинади. Портал маълумотларига кўра, янги чекловлар лойиҳаси Россиянинг РЕН ТВ ва ТВ-Новости компанияларининг бешта раҳбарини ҳам қора рўйхатга тортишни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси ва Миллий медиа гуруҳи медиахолдингининг Европа Иттифоқидаги активлари музлатилиши керак.
“Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси давлат медиа холдинглари ва Миллий медиа гуруҳи медиахолдинги, АНО ТВ-Новости давлат телекомпанияси ва Европа Иттифоқи Россия Ташқи разведка хизматининг фронти деб атаган ташкилот – Москвадаги Стратегик маданият жамғармасининг активлари Европа Иттифоқида музлатиб қўйилади”, деб ёзган портал.
Маълумотларга кўра, санкциялар Россиянинг 169 компаниясига тоғ-кон саноатига сармоя киритиш ва икки томонлама мақсадли технологияларни сотишни тақиқлаш, шунингдек, Москва кредит банки ва “Дальневосточный банк” банки активларини музлатишдан иборат.
Аввалроқ Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррель Европа Иттифоқи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети бўйича бир тўхтамга келинмагани, келишмовчиликлар сақланиб қолаётганини айтганди.
Еврокомиссия томонидан тахмин қилинганидек, 200 нафаргача жисмоний шахслар, компания ва ташкилотлар, жумладан, учта банк, ҳарбий-саноат комплекси, энергетика комплекси ва тоғ-кон саноати корхоналари тўққизинчи санкциялар пакети доирасида қора рўйхатга киритилиши керак. Шунингдек, ЕИ ўз ҳудудида Россиянинг тўртта телеканали кўрсатилишини ҳам тақиқламоқчи. Европа Комиссияси санкциялар тасдиқланмагунча компанияларнинг номларини ошкор қилмайди.
LiveБарчаси