Лавров Ўзбекистон ва Тожикистон ЕОИИ томон силжиётганини айтди
Олам
−
14 Май 2022
33649Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИ) билан яқинлашувида жиддий силжиш борлигини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Менимча, биз бу ерда жиддий муваффақиятга эришдик. Тожикистон кўп вақтдан бери ЕОИИ билан алоқада ва бу масалалар билан шуғулланиш, ҳамкорликнинг яққол фойдасини кўриб чиқиш ҳамда ЕОИИга аъзо бўлиш учун Тожикистон томонидан махсус вакил ҳам тайинланган”, дейди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон сўнгги бир-икки йил давомида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан шундай йўл тутмоқда.
“Президентлар Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг келишувига кўра, амалий жиҳатларни кўриб чиқадиган ва Тошкентни ЕОИИга яқинлашув билан боғлиқ қизиқтирган саволларга жавоб бериш учун Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳи тузилди”, дея қўшимча қилган Лавров.
ЕОИИга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия киради, Молдова, Куба ҳамда Ўзбекистон кузатувчи давлатлар мақомига эга.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь