Лавров Украина атрофидаги кескинлик қачон тугаши ҳақидаги саволга жавоб берди
Олам
−
17 Февраль 2022
9568Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви жорий йил 20 февралида тугаш ёки тугамаслиги Россия билан боғлиқ эмас, чунки тарангликни Кремль кучайтирмаяпти. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Лавровга кўра, Украинадаги кескинликни Россия келтириб чиқармаяпти. Жорий йилнинг 20 февраль куни, режалаштирилганидек, Беларусь билан ўтказилаётган машғулотлар тугайди.
"20 февралга келсак, саволни менга тегишли жойи йўқ. Машғулотларимиз маълум қилинганидек, 20 февралда тугайди. Украинадаги кескинлик шу куни тугаши ёки йўқлигига келсак, билмайман, чунки биз уни келтириб чиқармаганмиз. Биз бундай иш билан шуғулланмаймиз”, дейди Ташқи ишлар вазири.
Қайд этиш керакки, АҚШ ва Ғарб давлатлари сўнгги ойларда Россияни Украинаг босқин тайёрлашда айблаб келаётганди. Ғарб ОАВда эса ҳаттоки ҳужум қилиш режалари, шунингдек санасини ҳам эълон қилганди. Бундан ташқари, АҚШ Президенти Байден шахсан ўзи Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтганди. Аммо ундай бўлмади.
Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб, чегарага қўшин жойлаштирилиши фақатгина ҳарбий машғулот учун эканини таъкидлаётганди. Кремль жорий йилнинг 20 февралигача машғулот ўтказишни белгилаганди. Ҳозирда ўз хизмат вазифасини ўтаб бўлган ҳарбийларни чегарадан ўз жойига қайтариш бошланган.
LiveБарчаси