Лавров Тожикистонга келади

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 5-6 июнь кунлари расмий ташриф билан Тожикистонда бўлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар дипломатик департаменти сайтидаги хабарда айтилади.

Қайд этилишича, Лавровнинг Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан музокаралари, шунингдек, мамлакат Президенти Имомали Раҳмон билан учрашуви режалаштирилган.

“Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, Москва ва Душанбе ўртасидаги иттифоқни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, дейилади хабарда.

Россия Ташқи ишлар вазири ташрифи доирасида ёш дипломатлар, талабалар, журналистлар, эксперт ва илмий доиралари вакиллари билан ҳам учрашади. Шунингдек, унинг 201-Россия ҳарбий базасига ҳам бориши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Сергей Лавров Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг