Лавров Россиянинг Ўзбекистонда рус тили мавқейини мустаҳамлаш режасини маълум қилди

Жамият

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва билан иттифоқдош барча мамлакатларда, хусусан Ўзбекистонда ҳам рус тилига ихтисослашган мактаблар ташкил этилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Тожикистонда Россия методологияси бўйича бешта рус мактаби очилади. Ҳозирда Ўзбекистон учун ҳам шундай дастур тайёрланяпти. Арманистон ҳам бу лойиҳага қизиқиш билдирмоқда. 

ТАСС нашрида кетирилишича, Лавров Россия Президенти Владимир Путиннинг “рус тили, рус маданияти, рус дунёси манфаатлари нуқтаи назарини мустаҳкамлаш” фармонига мувофиқ фаол чоралар кўрилаётганини билдирган.

Шунингдек у Россия мазкур лойиҳани иттифоқдош барча мамлакатларда амалга оширишдан манфаатдор эканини айтдиб ўтган.

Маълумот ўрнида, Тожикистонда рус тилига ихтисослашган 5 та мактабни қуриш Россия Президенти Владимир Путин ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг қўшма ташаббуси ҳисобланади. Улар 2019 йилнинг апрель ойида Тожикистоннинг Душанбе, Хўжанд, Бўхтор, Кўлоб ва Турсунзода туманларида умумтаълим муассасаларини қуриш ҳамда жиҳозлаш бўйича шартнома имзолаган. Мактабларнинг ҳар бирида 1 200 нафар ўқувчи таълим олиши режалаштирилган.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг