Лавров Путиннинг саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европада Президент Владимир Путиннинг хасталиги ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди. Вазирнинг сўзларига кўра, Россия раҳбари ҳар куни омма олдида чиқиш қилаётганини кўриб турган ақли расо одамлар унда касаллик аломатларини топишлари даргумон.

“Президент Путин ҳар куни омма олдига чиқади. Уни экранларда томоша қилиш, нутқларини ўқиш ва тинглаш мумкин. Менимча, ақли расо одамлар бу одамда қандайдир касаллик ёки касаллик белгиларини кўра олмайди”, деган Лавров Франциянинг TF1 телеканалига берган интервьюсида.

Қайд этиш керакки, Буюк Британиянинг “Daily Mirror” нашри Россия Президенти Путин саратон касаллигига чалингани ва унинг уч йил умри қолгани ҳақида хабар берганди. Шунингдек, Путин кўриш қобилиятини йўқотаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров

Баҳолаганлар

2968

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг