Лавров Ғарб Россияга уруш эълон қилганини айтди

Олам

image

Ғарб Россияга қарши ялпи гибрид уруш элон қилди. Бу урушнинг оқибатларини истисносиз ҳамма сезади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 14 май куни бўлиб ўтган йиғилишда таъкидлади.

“Коллектив Ғарб бизга қарши умумий, гибрид уруш эълон қилди ва буларнинг барчаси қанча давом этишини олдиндан айтиш қийин, аммо оқибатларини истисносиз ҳамма сезиши аниқ”, деган у.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россия тўғридан-тўғри тўқнашувга йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилган.

“Аммо чақирув ташланганлиги сабабли, биз, албатта, буни қабул қиламиз. Биз санкцияларга бегона эмасмиз, улар деярли доим у ёки бу шаклда бўлган”, дейди Лавров.

Шунингдек, у мутлақо ғор одамларига хос, русофобик портлашдан ҳайратда қолганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг