Лавров Британия Ташқи ишлар вазири билан учрашувни кар ва соқов суҳбатига қиёслади
Олам
−
11 Февраль 2022
6815Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Буюк Британия ташқи сиёсати етакчиси Лиз Трасс билан бўлиб ўтган музокаралардан ҳафсаласи пир бўлганини айтди. У бу суҳбатни гўёки соқов ва карлар суҳбатига ўхшатди. Лиз Трасс эса “соқовлик” ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” маълум қилди.
Лавровнинг сўзларига кўра, томонлар Европадаги хавфсизлик ва Украинадаги вазият каби муҳим масалаларда бир тўхтамга келмаган ва натижада “соқов ва кар ўртасидаги суҳбат” бўлган.
“Тўғрисини айтсам, соқов ва кар ўртасида суҳбат бўлаётганидан хафаман. Афтидан, биз эшитгандек кўриняпмиз, аммо эшитмаяпмиз”, дейди Сергей Лавров музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони бир неча бор, шу жумладан, бу сафар ҳам ўз позициясини батафсил тушунтирган ва Россиянинг Украинага “босқини” ҳақида айтилган гаплар асоссиз эканлигини кўрсатувчи далилларни келтирган. Аммо Британия Ташқи ишлар вазирлиги Россия позициясига оид энг батафсил тушунтиришлар билан ёки таниш эмас, ёки умуман эътибордан четда қолмоқда.
“Мен ҳамкасбларимиз бу батафсил тушунтиришлар билан таниш эмаслигини ёки умуман эътибордан четда қолганини ҳис қилдим”, дейди Россия Ташқи ишлар вазири.
Аммо Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Сергей Лавровнинг учрашув ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, “соқовлик” ҳақидаги айбловларни рад этди.
“Суҳбатимизда соқовлик қилмадим, мен Буюк Британиянинг вазият бўйича позициясини аниқ баён қилдим. Вазир Лавровни ҳам тингладим”, дейди у.
Шунингдек, у Лавровнинг Ғарб давлатлари Россия хавфсизлигига путур етказмоқчи экани ҳақидаги сўзларини “нотўғри” деб атади ва уни Украина чегарасидаги қўшинларини олиб чиқишга чақирди.
Британия вазири Россиянинг НАТОни кенгайтирмаслик ҳақидаги талабларини изоҳлар экан, Лондон алянснинг “очиқ эшиклар” сиёсатини қурбон қилишга тайёр эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия билан музокараларда муваффақиятга эришиш учун Буюк Британия ҳам Украинанинг ҳудудий яхлитлигини бузмайди.
“Россияда ҳали ҳам Украинага қарши тажовузни тўхтатиш ва келишувнинг дипломатик йўлидан бориш имконияти бор. Агар Россия Украинага “босқин” қилса, дастлаб санкция қўйилади, “Шимолий оқим-2” блокланади”, дейди Лиз Трасс.
LiveБарчаси