Лаутаро Теонинг “афтини бежаб қўйди”

Спорт

image

“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес “Милан” ҳимоячиси Тео Эрнандеснинг юзига тупургани ҳақида хабарлар тарқалди.

Жорий йилнинг 5 февраль оқшомида ўтказилган “Дербй де ла Мадоннина”нинг 90+5-дақиқасида Эрнандеc қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Франциялик футболчи четлатилганидан сўнг  зинадан тушиб кетаётганида, учрашувнинг 69-дақиқасида алмаштирилган “Интер” ҳужумчиси Мартинес рақибига эгилиб, тупураётгани видоетасвирга тушиб қолган.

Шундан сўнг, Тео яна майдонда пайдо бўлди ва Мартинесга ташланди, жамоадошлари ва ходимлар уларни ажратишга уринди.

Воқеага муносабат билдирган “ТheMilanGuys” Twitter аккаунти шундай деди: 

"Афтидан, Лаутаро Мартинес қизил карточкадан сўнг Теога тупурди. Видеода у шундай қилгани аниқ кўринади.
Айниқса, СOVID даврида, бу камида 3-5 ўйинга дисквалификацияга лойиқдир. Келинг, А Серия тўғри иш қиладими, кўрамиз.”

Хабарингиз бор, Милан дербисида “Нерадзуррилар” 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Аслида, бундай ўйинлар жанжалларсиз ўтиши учун “туянинг думи ерга тегиш керак”. Аммо, Лаутаронинг иши ҳеч қайси принципга тўғри келмайди. Футболчилар рақибларининг юзига туфлаганига ҳам гувоҳ бўлганимиз бор, лекин, унда даҳанаки жанг пайти рақибининг ҳақоратлагани эвазига шу ишни қилишарди. Бу сафар-чи, француз “полянинг бир чеккасидан кетаётган эди”, аргентиналик эса рақиби бирор нима деб қўймасаям “калла қўйди”. Сабаб қилиб, чемпионлик йўлидаги жуда муҳим уч очко қўлдан чиққанлигини кўрсатиш мумкин, аммо, бу сабаб эмас, баҳона бўлишгагина ярайди. 

Бугун, 8 февраль оқшомида А Серия спорт ҳакамларининг қарорлари эълон қилинади. Кўрамиз, юқоридаги хабарлар қанчалик асосга эга.

 

Наврўзбек Мамазиёев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг