Лаутаро Интернинг ЕЧЛдаги топ-4 тўпурарлари сафига кирди
Спорт
−
17 май 2023 4442 1 дақиқа
Аргентиналик футболчи Лаутаро Мартинес Европа Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг “Милан”га қарши жавоб учрашувида (1:0) “Интер”нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Аргентиналик футболчи “нерадзуррилар” сафида турнирдаги 10-голини киритди ва бу борада Самуэль Это'о билан тенглашиб, клуб сафида ЕЧЛда гол уриш бўйича 4-ўринга чиқиб олди.
“Интер”нинг ЕЧЛда гол уриш бўйича рекордчиси бразилиялик Адриано ҳисобланади. У Милан клуби сафида Европа Чемпионлар лигасида 14 та гол киритган. Кучли учликка Хулио Круз (13) ва Эрнан Креспо (11) ҳам кирган.
Лаутаро жорий мавсум “Интер” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август