Laureus Awards: Левандовски ва Италия терма жамоаси мукофотланди

Спорт 1562
image

Red Bull пилоти Макс Ферстаппен Laureus Awards томонидан 2021 йилнинг энг яхши эркак спортчиси, деб топилди. Макс ўтган йили “Формула-1” бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди.

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси, деб ямайкалик спортчи Элейн Томпсон Херу эътироф этилди. Элейн 2020 йилда Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида спортнинг енгил атлетика тури бўйича учта олтин медални қўлга киритганди.

“Спортдаги ажойиб ютуқлари учун” Laureus Академиясининг мукофоти Мюнхеннинг “Бавария” клуби ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскига насиб қилди.

2021 йилнинг энг яхши жамоаси, деб ўтган йили футбол бўйича Европа чемпионатида ғолиб чиққан Италия терма жамоаси топилди.

“Йилнинг энг яхши ютуқлари учун” Laureus мукофоти 2021 йилги АҚШ очиқ чемпионатида ғолиб чиққан теннисчи Эмма Радукануга топширилди. Россиялик Даниил Медведев ҳам ушбу мукофотга даъвогарлик қилганди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3.2
t
×