“Лацио” футболчиси автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди 

Спорт 6019
image
-

"Лацио" ёшлар жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Даниэль Герини бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда "Gazzetta Dello Sport" хабар берган.  

Ҳодиса 24 март куни соат 20:00 лар атрофида Италия пойтахти Римда содир бўлган. 

Полиция суриштирув ишларини бошлаган. 

Манбада ёзилишича, ёш футболчи "Smart" бренди автомобилида икки тенгдоши билан кетаётган бўлган. Уларнинг машинаси 68 ёшли эркак бошқараётган Mercedes билан юзма-юз тўқнашган. 

Геринининг ҳамроҳлари оғир аҳволда, Mercedes автомобили ҳайдовчиси эса шок ҳолатида шифохонага етказилган.

Даниэль Герини "Лацио"га жорий йилнинг 21 январида қўшилган ва ёшлар жамоасида 10 та ўйин ўтказган. Италия ёшлар жамоаларида ярим ҳимоячи жами 13та ўйин ўтказган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 263
Рейтинг: 3
t
×