Лас-Вегасдаги Трамп меҳмонхонаси ёнида Cybertruck портлаб кетди. Бу ҳам теракт бўлиши мумкин (видео)

Олам

image

Кеча, 1 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида сайланган президент Дональд Трампга тегишли 64 қаватли Trump International меҳмонхонаси киравериши яқинида электр Cybertruck пикап портлади. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна етти киши яраланди. Терговчилар портлашнинг аниқ сабабини ҳали аниқламаган, бироқ машинадан пиротехника воситалари топилган. Полиция ҳалок бўлган ҳайдовчи қасддан портлаш содир этганми ёки йўқлигини текширмоқда.

Тадбиркор ва Tesla эгаси Илон Маскнинг айтишича, Лас-Вегасда Tesla Cybertruck портлаши сабаби электр транспорт воситасининг носозлиги билан боғлиқ эмас, фавқулодда ҳолат эса катта миқдордаги пиротехника ёки портловчи мослама борлиги сабабли содир бўлиши мумкин.

"Портлаш ижарага олинган Cybertruck юк машинасида олиб кетилаётган жуда кўп миқдордаги феерверк ёки портловчи мослама туфайли содир бўлганини ва бу транспорт воситасига бевосита алоқадор эмаслигини тасдиқлаймиз", деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

ABC News ва CNN маълумотларига кўра, Cybertruck билан содир бўлган ҳодиса эҳтимолий теракт сифатида текширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 январь куни Американинг Нью-Орлеан шаҳрида маҳаллий вақт билан тахминан 03:15 да юк машинаси ҳайдовчиси Бурбон ва Ибервил туристик кўчалари кесишмасида байрам ўтказаётган оломон устига катта тезликда борган ва одамларни босиб кетганди. Оқибатда камида 15 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лас-Вегас Илон Маск Tesla Cybertruck

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг