Лапорта “Барселона”нинг Мбаппега қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Спорт 3151
image

Катта клублар юлдуз футболчиларга қизиқаётгани ҳақида баёнот бериш ва оммага эълон қилиш эркинлигига эга. Шунинг учун, “Барселона” Килиан Мбаппега қизиқиш билдиргани масаласини муҳокама қилиш тўғри бўлмайди. Бу ҳақда Каталония клуби президенти Жоан Лапортанинг сўзларига таяниб, “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Шунингдек, Лапортанинг қўшимча қилишича, “кўк анорранглилар” ўзини клуб манфаатларидан устун қўядиган футболчиларни изламайди.

“Катта клублар юлдуз футболчиларга қизиқаётгани ҳақида баёнот бериш ва оммага эълон қилиш эркинлигига эга. Биз футбол олами шундай ишлашини тушунамиз. Шунинг учун, мен уни [Мбаппени] муҳокама қилишни истамайман, чунки бу билан мен эриша оладиган ягона нарса бу клуб манфаатларига зарар етказишдир. Агар, клубимиз ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган футболчини муҳокама қилсак, унинг қийматини оширамиз. Шу боис, на бу футболчи [Мбаппе]  масаласида, на бошқа футболчиларни трансфер қилиш ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Менежерларимиз таркибни кучайтириш устида ишламоқда. “Барселона” тобора яхшиланиб боради ва биз ишмизнинг натижасидан мамнунмиз. Мен ҳаммага шуни айтмоқчиманки, клуб биз учун ҳамма нарсадан устундир. Биз ўзини клубдан устун қўядиган ўйинчиларни изламоқчи эмасмиз”,  деган“Барселона” президенти.

Маълумот ўрнида, “Барселона” Испания чемпионатининг жорий мавсумида 28 та ўйинда 54 очко жамғарган ҳолда, мусобақа жадвалининг 3 ўринни банд этиб турибди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.7
t
×