“Реал” ёки “Ливерпуль”: Кимда чемпионликка имконият кўпроқ?

Спорт 3878
image

Бугун, 28 май куни Франция пойтахти Париж шаҳридаги “Stade de France”   стадионида Европа Чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтади.

Финал баҳсига Испаниянинг “Реал Мадрид” ва Англиянинг “Ливерпуль” клублари етиб келишди. Қайд этиш жоизки, “Реал Мадрид” финалгача бўлган масофада рақибига нисбатан анча қийин йўлни босиб ўтди. “Қироллик” клуби нимчорак финал босқичида Чемпионлар лигасининг асосий фаворитларидан бири ПСЖни икки ўйин натижасига кўра, 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди.

Албатта, кўпчилик учун “Реал”нинг натижаси кутилмаган бўлди. Бироқ мадридликлар кейинги босқичларда “Челси” ва “Манчестер Сити”ни доғда қолдириб, финалга муносиб эканлигини яна бир бор исботлади. Кўпчилик экспертлар томонидан ҳал қилувчи баҳсда “Ливерпуль”нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Агарда, Юрген Клопп шогирдлари ҳам мана шундай ўйлашса, учрашувдан сўнг афсус чекишлари мумкин. Ҳар ҳолда “Реал Мадрид” бўшашган рақибларга шафқат қилмаслигини кўп бора исботлади.

"Реал Мадрид" умумий ҳисобда Европа Чемпионлар лигасининг 16 та финалида қатнашган. Шулардан 13 тасида чемпионликни қўлга киритган. Бу мусобақа тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Турнир Чемпионлар лигаси деб номлангач, мадридликлар 7 та финалда қатнашиб, 7 ғалаба марта ғалаба қозонган.

“Ливерпуль”нинг финалгача йўли “Реал”никига қараганда, анча осон бўлди. Албатта, бунга асосий рақобатчиларнинг кутилмаганда мағлубиятга учраши ҳам сабаб бўлди. “Қизиллар” нимчорак финалда Италиянинг “Интер” клуби қаршилигини синдирган бўлса, чорак финалда “Бенфика”ни мағлуб қилишди. Ярим финалда эса Клопп шогирдлари ЕЧЛнинг бу мавсуми кашфиёти бўлган Испаниянинг “Вильярреал” жамоасини икки ўйин натижасига кўра, 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. Қайд этиш жоизки, финал беллашувида ҳам ливерпуликларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда. “Қизиллар” ҳар доим намойиш қиладиган ҳужумкор футболларини кўрсатишса, “Реал Мадрид”га осон бўлмайди.

“Ливерпуль” турнир тарихида умумий 9 маротаба финалга чиққан. Шулардан олтитасида чемпионга айланган. 3 бор ютқазган. Турнир замонавий кўринишга келгач, 4 та финалда қатнашиб, 2 тасида ғалаба қозонган.

Жамоаларнинг тахминий таркиблари:

"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнольд, Конате, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Фабиньо, Тьяго, Салох, Мане, Луис Диас.

"Реал": Куртуа, Карвахаль, Эдер Милитао, Алаба, Менди, Кроос, Каземиро, Модрич, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.2
t
×