Лапорта “Барса” қайси чизиқларни кучайтирмоқчи эканлигини айтди
Спорт
−
19 Июль 2022
3291Испаниянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта жорий ёз учун клубнинг трансфер кампанияси якунланмаганини ва эндиги мақсад ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш эканини маълум қилди. Бу ҳақда Лапортанинг сўзларига таяниб, “Маrcа” нашри хабар берди.
“Энди ҳимоя устида ишлаш вақти келди. Хави бир нечта футболчиларга қизиқиш билдирмоқда. Умид қиламанки, каталонияликларда қувониш учун яна бир нечта сабаблар бўлади. Биз Левандовски учун ПСЖ ва “Челси” каби клублар билан курашгандик ва у бизнинг жамоага ўтишни хоҳлади. Бунинг учун Робертга раҳмат, чунки у "Барса"да камроқ маош олади”, деган Лапорта.
Маълумот учун, Франк Кессье ва Андреас Кристенсен эркин агент сифатида “Барселона” билан шартнома имзолади. Шунингдек, “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафинья Диаз 58 миллион еврога ва Роберт Левандовски “Бавария”дан ва 45+5 миллион евро эвазига харид қилинди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси