LAMINAM: Керамикадан кўпроғи

Бизнес

image

LAMINAM Италияда асос топган инновацион ултра юпқа йирик форматли керамик қурилиш маҳсулотлари бўлиб, бугун биз Ўзбекистонда ушбу бренднинг кенгайиши ҳақида гаплашамиз.
 
Showroom LAMINAM 

Тадбирга юртимизнинг энг нуфузли меъморлари ва дизайнерлари таклиф этилди. Кўргазма зали жойлашган офиснинг биринчи қаватида LAMINAM брендининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, янги GABITEX яширин ички эшиклари ҳам намойиш этилди.  

Саидакбар Ахраров, LAMINAM Uzbekistan директори: 


 
— Бугун биз 3 қаватни бирлаштирган янгиланган кўргазма залини тақдим этмоқдамиз: намойиш майдони, коворкинг майдони ва устахона. Бизнинг кашфиётимизнинг шиори – Ўз дунёйингизни яратинг! Биз мутахассисларнинг самарали ишлаши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга астойдил ҳаракат қилдик ва умид қиламизки, бизнинг ишимиз ва меҳнатларимизга баҳо бера оласиз.   
 
LAMINAM таъмирлаш мактаби  


  
Бино қуйи қаватида монтаж ишлари учун масъул бўлган ходимларни тайёрлаш ва керамик юзалар билан ишни намойиш этиш учун мўлжалланган устахона мавжуд. LAMINAM керамик юзаларининг барча афзалликларига қарамай, муҳим омил материал билан тўғри ишлашдир: агарда бу жараёнда профессионал бўлмаган усталар шуғулланса, материалнинг ҳар қандай ижобий сифати қолмайди.   

Заур Яхтанигов, LAMINAM бизнесни ривожлантириш бўйича менежери: 

— Сиз яратган ҳар бир нарса сизнинг шаҳрингиз қиёфасини шакллантиради. Муваффақиятли лойиҳа ҳал қилувчи меъморлар, мутахассислар ва сифатли материалларни талаб қилади. Бу йил амалга оширган барча лойиҳаларимиз ушбу соҳа мутахассисларининг бизга бўлган ишончи туфайли амалга оширилди. Бунинг учун барчага чуқур миннатдорлигимни билдираман! 

Коворкинг майдони
  
LAMINAM офисининг иккинчи қаватида дизайнерлар, меъморлар ва қурилиш лойиҳаларида иштирок этадиганлар учун кенг коворкинг майдони мавжуд. Шунингдек, қаватда конференциялар ўтказиш учун маъруза зали мавжуд. Коворкинг зонаси – бу ўзига хос ноёб платформа, бу ерда янги ижодий лойиҳалар пайдо бўлади ва мутахассислар ўз билимларини кенгайтириб, соҳадаги тенденцияларга риоя қилишлари мумкин.  
 
Тадбирда Махсус меҳмон сифатида Дариа Виноградова, “Vinogradova Architects” студиясининг бош директори қатнашди
.   

— Биз LAMINAM билан 2019 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз, чунки биз юқори даражадаги меъморий вазифаларни амалга ошириш учун зарур материал топдик. Маҳсулот ноёб, ҳатто, Россияда ҳам унга ўхшаши йўқ. Бундай сифатли, кенг ранг ва тўқима палитрали маҳсулот йўқ. Юқори сифат даражасига қарамай, нархларни сифатга мослиги ҳурматга сазовор – бу уни ҳамёнбоб ва қулай танловга айлантиради.  
 
Ушбу материал билан ишлаш учун юқори малакали мутахассислар талаб қилинади, афсуски, улар кам ва бу материалдан фойдаланиш имкониятини торайтирар эди. Энди эса бу масалани монтаж бригадалари янги материаллар билан ишлашни ва ўз имкониятларини кенгайтиришни ўрганадиган мактаб очилиши туфайли ҳал қилмоқдамиз. 

 
Улуғбек Холмуродов, меъморий дизайнер:
  


— Бу оқшом бу ерда бўлиш жуда ёқимли. Бренд билан биринчи марта ёзда танишганман. 2020 йил охирида LAMINAM маркази кенгайиш муносабати билан тақдимотга яна бир бор таклиф қилганимдан хурсандман. Буларнинг барчаси беҳуда бўлмаган, умид қиламизки, биз узоқ муддатли ва муваффақиятли ҳамкорлик қиламиз.     
 

Очилиш маросимида LAMINAM бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Заур Яхтанигов амалга оширилган ишлар учун ўзбек LAMINAM жамоасига миннатдорчилик сифатида компания директори Саидакбар Ахраровга LAMINAM раҳбарлари томонидан имзоланган эсдалик юлдузини совға қилди.   

Тадбирнинг расмий қисми якунида ҳамкорлик қилаётган дизайнерлар ва меъморларга эсдалик совғаларини тақдим этилди.   

Бобурхон Абдураҳмонов, Чанд бош меъмори ва раҳбари:  


 
— Бундай тадбирда жуда кўп таниш юзларни кўриш жуда ёқимли. Бизнинг компаниямиз ушбу ажойиб LAMINAM маҳсулотни топгунича анча тер тўкди. Катта лойиҳамизга биз турли хил ишлаб чиқарувчиларни кўриб чиқдик. Аммо якунда LAMINAM уларнинг орасида энг яхшиси ва сифатлиси деб топдик. Уларга шу руҳда давом этишларини тилайман.
 
Эдуард Тюгай, “Lasphera” компанияси:


 
— LAMINAM маҳсулотлари ўз хусусиятларига кўра ноёбдир. Тошкент дизайнерлари томонидан ишонч билан айта оламан: бизда LAMINAM каби янги маҳсулотлар борлиги қувонтиради, улар техник жиҳатдан амалга ошириш жаройинини осонлаштирадиган янада қизиқарли лойиҳаларни яратишга имкон беради. Шунингдек, компанияга бундай оқшомни ташкил қилгани ва бизга шундай ажойиб материаларни тақдим этгани учун миннатдорлик билдирмоқчиман.

Дариа Хомич, интерьер бўйича дизайнер:  


 
— LAMINAM – бу сифатли маҳсулот ишлаб чиқарадиган профессионаллар жамоаси! Мен ҳар йили Тошкентда инновацион лойиҳалар пайдо бўлишидан, уларнинг натижаларидан амалда фойдаланишимиз мумкинлигидан чин дилдан хурсандман. Мен компанияга фаровонлик, мамнун ва бахтли мижозларни тилайман ва биз ўз навбатида LAMINAM маҳсулотларини ўз ишларимиз билан янада кўпроқ танитиб ва шу билан одамлар ҳаётини яхшилашга ҳиссамизни қўшамиз. 

LAMINAM ноёб шаклсиз пресслаш технологияси асосиида Италиянинг Фьорано-Моденесе ва Борго-Валь-ди-Таро шаҳарларида ва 2017 Россияда янги очилган LAMINAM заводларида ишлаб чиқарилади. Ҳажми  1х3, 1.2х3, 1.62х3.24 метрда ва қалинлиги 3+, 5, 12+ ва 20+ ммда ҳарид қилиш мумкин. Бугунги кунда LAMINAM лойиҳалари бешта қитъада намойиш этилмоқда.

Телефон: +99871 2020020, +998 93 388 58 57 

Instagram Сайт

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг