Лабларни катталаштиришга ошиқманг!
Саломатлик 24 Май 11:35 6005
image

XX асрда лабларни кенгайтиришга бўлган қизиқиш кун сайин ошиб бормоқда. Бундай муолажалар ўта ингичка лаблар, лабларнинг табиий асимметрияси ёки мижознинг ўзини тўлақонли ҳис қилолмаслиги ҳолатларини батараф этишда қўлланиб келинмоқда. 

Лабларни катталаштиришда ишлатиладиган гиалурон кислотаси — ҳужайралар таркибидаги асосий модда ҳисобланади. Ёш улғайган сари организмда унинг миқдори камаяди ва бу ҳол юзга ажинлар тушиши, бурмалар пайдо бўлиши, тери қуруқлашиши ва салқиб қолишига олиб келади. Замоновий илм-фан эса организмда гиалурон етишмаслигини махсус препаратлар ёрдамида тўлдириш имконини беради.

Аксарият аёллар орасида, тиббий маълумотга эга бўлмаган “мутахассис”лар орқали бу каби муолажаларни қилдириб, азият чеккаётганлар ҳам йўқ эмас. Айниқса, гўзаллик салонларидан лабларига гиалурон кислотали инъекция қилдирган аёллар орасида, бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Бу каби вазиятлар беморларга маънавий ҳамда моддий азият етказади. Шундай экан, гўзаллашишга қарор қилишдан олдин шифокор дерматокосметолог, дермотолог каби мутахассислар билан маслаҳатлашишни унутманг. 

Таъкидлаш жоизки, дудоқларни каттартириш амалиётини фақатгина дерматолог, косметолог, пластик жарроҳларгина амалга оширишлари керак. Улар бундай амалиётни бажариш техникаси ва кўникмасига эга.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 176
Рейтинг: 2.9