Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди
Спорт
−
31 Март 2023
2021“Атлетико” клубининг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига ўз расмий сайтида хабар берди.
Март ойида франциялик футболчи 3 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Соврин учун курашда франциялик футболчи Энес Унал (“Хетафе”), Рафиньа Диас (“Барселона”), Яго Аспас (“Сельта”), Самуэль Чуквуэзе (“Вильярреал”), Борха Иглесиас (“Бетис”) ва Давид Сильва (“Реал Сосьедад”)ни ортда қолдирди.
32 ёшли Гризманн жорий мавсумда “Атлетико” сафида барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Гризманн 2014-2019 йилларда “Атлетико” тўп сурган. 2019-2022 йилларда у “Барселона” шарафини ҳимоя қилди, аммо Каталония клубидаги муваффақиятсиз мавсумлардан сўнг у “Атлетико”га қайтди. Ҳозирда футболчи Мадрид клубида ижара асосида тўп тепмоқда.