Ла Лига гранди АПЛнинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Наби Кейта ва “Кристал Пелас” ҳужумчиси Уилфрид Заҳа ёзги трансфер ойнасида “Барселона”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар берди.

Ҳар икки футболчининг шартномаси мавсум охирида тугайди, шунинг учун испан клуби футболчиларни текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.

28 ёшли Наби Кейта “Ливерпуль” томонидан 2018 йилнинг ёзида “РБ Лейпциг”дан 60 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади. Томонлар ўртасидаги келишув жорий мавсум охирида якунига етади.

30 ёшли Заҳа “Кристал Пелас” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013 йилда “Манчестер Юнайтед”га ўтганди. 2014 йилнинг августида Заҳа яна собиқ жамоасига қайтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ футбол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг