Лэмпард “Эвертон” мураббийи этиб тайинланди

Спорт

image

Англиянинг “Эвертон” клуби расмий сайти Фрэнк Лэмпарднинг бош мураббий этиб тайинланганини маълум қилди. 

Манбага кўра 43 ёшли мутахассиснинг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилнинг июн ойигача мўлжалланган.

Лемпард Англия кубоги 4-босқичида “Брентфорд”га қарши ўйинда жамоани майдонга бошлаб тушади. Ўйин жорий йилнинг 5 февраль куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Лэмпард 2021 йилнинг январь ойидан бери ишсиз эди, у сўнгги бор “Челси”дан ҳайдалган эди. “Аристократлар”нинг собиқ футболчиси мураббийлик фаолиятини Чемпионшипда “Дерби Каунти”да бошлаган. Фрэнк Англия Премьер лигасида бир марта ойнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинган (2019 йил октябрь).

Маълумот учун, “Эвертон” 20 ўйинда 19 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа пешқадами эса “Манчестер Сити” (57 очко) ҳисобланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Эвертон Лэмпард

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг