Квас, чолоб ёки газли сув. Марказий Осиё кўчаларида одамлар чанқоғини қандай қондиради?

Бу қизиқ

image

Айни дамда Марказий Осиё давлатларида жазирама ёз кузатилмоқда. Бундай кунларда одатда одамлар ўзини ё сояга олишга ёки чанқоғини босишга ҳаракат қилади. Хўш, Марказий Осиё кўчаларида қандай турдаги чанқовбосди ичимликлар машҳур?

Қозоғистон

Қозоғистонда, айниқса, йирик шаҳарларда кўча ичимликларига қарши кураш олиб борилмоқда. Масалан, Остона, Олмаота шаҳарларида собиқ Иттифоқ даврида севилган квас, газли сув ва ҳоказо каби ичимликларни деярли топа олмайсиз.

Бу шаҳарларда янги тайёрланган музли ширинликлар ёки шишага солинган алкоголсиз ичимликлар тобора кўпроқ истеъмол қилинмоқда. Шунга қарамай, шаҳарларда кваснинг кўча савдосини учратиш мумкин.

Ўзбекистон

Ўзбекистонда квас ва мевали ичимликлар (морс) аҳоли орасида машҳур.

Гарчи Ўзбекистонда санитария-эпидемиология назорати маркази бир неча бор бочкалардан ичимлик ичмасликка чақирган бўлсада, маҳаллий аҳоли буни мамнуният билан истеъмол қилмоқда.

Шу билан бирга, йўлларда автомобиль йўловчилари ва қишлоқ аҳолиси айронни кўпроқ маъқул кўради.

Қирғизистон

Қирғизистоннинг йирик шаҳарлари кўчаларида баҳордан кузнинг бошигача “чалап шоро” ичимлиги оммабопдир. Сиз бочкада сотиладиган ушбу ичимликка одамларнинг турнақатор навбатда турганини кўришингиз мумкин.

Тожикистон

Тожикистон кўчаларида чанқовбосди ичимликлардан газли сув энг кўп сотилади. Шунингдек, одамлар гавжум жойларда, масалан бозорларда гилос, ўрик ва ҳатто апельсин таъмли компотлар сотилади.

Бундан ташқари, “чолоб” (қирғизча “чалап шаро”нинг тожикча варианти) ва “дуғоб”ни ҳам дўкон пештахталарида учратиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

газли сув Квас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар