Кўзларга ёш қалққанда! Кўчада, бекатда, чиқиндихонада яшаган оддий ўзбеклар шукронаси
Жамият
−
21 Апрель 2019
7856Йиллар давомида чорасизликдан қийналиб, топгани кун кечириш, қорин тўйдиришдан ортмаётган, оғир аҳволга тушиб қолган, оилавий шароити сабаб уйсиз, бошпанасиз юрган, йиллар давомида кўчада, бекатларда, ҳатто, чиқиндихоналарда яшаб юрган оилаларнинг пок ниятлари Яратганга етиб, ушалди. Армон бўлиб қолмади.
Президент Мирзиёев ташаббуси билан Сергелида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ночор оилалар ва ногиронларга уйлар қурилаётганидан хабарингиз бор. Ой бошида шундай уйларнинг 166 таси эгаларига насиб этди. Бу уйлар қимнингдир таниш-билишига эмас, ҳақиқий ночорларга берилгани юқоридаги видеодан маълум. Уни кўриб, кўзларга ёш келиши аниқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига йўлланаётган мурожаатлар таҳлил қилиб кўрилганда, уларнинг аксарияти уй-жой муаммоларига тўғри келаётгани аниқланган.
Аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жой билан боғлиқ шароитларини яхшилаш мақсадида, 2018 йилнинг июль ойидан Сергели тумани “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 30 га ер майдони ажратилиб, замонавий типдаги 66 та 7 қаватли уй-жойлар, ҳар бирида 56 тадан хонадонга эга бўлган жами 3696 та хонадон қурилиши бошланган эди.
Мазкур уй-жойларни авзаллиги шундан иборатки, энг аввало уйларни қуришда ҳалқаро нормаларга жавоб берадиган қурилиш ашёлари ва мухандислик техникалардан фойдаланилганлиги, хоналар кенглиги, ёруқликни хона ҳудудида бир ҳил тарқалиши, иссиқлик ва намликни меъёрда сақланиши, ҳар бир хонадон алоҳида иситиш тизимига эглиги, бу эса ўз навбатида ушбу хонадонда яшовчи аҳолига бир қанча қулайликлар яратади.
Уйлар билан бир вақтда ташқи муҳандислик тизимлари – алоқа, газ, электр, канализация ва ичимлик суви тармоқлари тўлиқ битказилди.Уйлар олдида болалар майдончалари ташкил этилиб, худудда ободонлаштириш ва замонавий йўлакчаларни барпо этиш ишлари олиб борилган.
Ушбу уйлар биринчи навбатда ногиронларга, шунингдек, уй-жойга муҳтож бўлган фуқароларга вақтинча яшаб туриш шарти билан берилган. Кейинчалик ипотека кредити расмийлаштирган ҳолда хусусий мулк сифатида эгалик ҳуқуқи берилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, қурилаётган уйлар ҳудудида мактаб, мактабгача таълим муассасаси, оилавий поликлиника, дам олиш жойлари, автомобиль тураргоҳлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси