Кўзи кўр қуръа ЕЧЛ чорак финал жуфтликларини аниқлади

Спорт

image

Бугун, 15 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) 1/4 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра, амалдаги чемпион ва жорий турнирда ҳам чемпионликка асосий даъвогар сифатида қаралаётган “Манчестер Сити” клуби ЕЧЛнинг 14 карра ғолиби Мадриднинг “Реал” клуби клуби билан баҳс олиб боради.

Қуръа натижалари:

“Арсенал” - “Бавария”;

“Атлетико” - “Боруссия”;

“Реал” - “Манчестер Сити”;

ПСЖ - “Барселона”.

Ярим финалда эса “Арсенал” - “Бавария” жуфтлиги ғолиби “Реал” - “Манчестер Сити” тўқнашув ғолиби билан куч синашса, “Атлетико” - “Боруссия” учрашувида ютган жамоа ПСЖ - “Барселона” қарама-қаршилигида зафар қучган клуб билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, жорий мавсум ЕЧЛ финали 1 июнь куни бўлиб ўтади. Финалга Англия пойтахти Лондон шаҳрида жойлашган “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Европа Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг