Кўз қовоқларидаги шиш қандай хавфдан дарак беради?

Саломатлик

image

Офтальмолог-жарроҳ Дмитрий Дементьев шишган кўз қовоқларининг хавфи ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, улар жиддий касалликлардан аломат бўлиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, шишлар соғлом одамларда пайдо бўлиши мумкин. Бироқ улар кўпинча кам овқатланган, оч, ишдан чарчаган, стрессли, доимо оз ухлайдиган ва кўп миқдордаги туз истеъмол қилган одамларда кўпроқ учрайди.

Шу билан бирга, шундай “хавфли” касалликлар мавжуд-ки, улар кўз қовоқларининг шишиши билан тасдиқланиши мумкин.

"Яъни, агар одам доимий равишда юқори ва пастки қовоқларнинг шишини кузатса, бу юрак-қон томир тизимининг касалликларидан далолат беради. Одатда бу пастки қовоқларнинг шишида акс этади... Одамда буйрак касалликлари бўлса, унинг қовоқларидаги шиш сарғиш бўлади. У эртаси ёки кейинги кунларда ҳам кетмайди”, деди офтальмолог.

Унинг сўзларига кўра, кўз қовоқларининг шишиши эндокрин тизимдаги муаммолар, қалқонсимон без касалликлари, шунингдек, кўз ёши каналлари касалликлари аломатидир.

Шифокорнинг тавсиясига кўра, тўғри овқатланиш, яхши дам олиш билан кўз қовоқлари яллиғланишининг олдини олиш мумкин. Унинг таъкидлашича, камида 8 соат ухлаш, шунингдек, кунига икки литр сув ичиш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Офтальмология

Баҳолаганлар

2647

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар