Кувайт Ўзбекистонга 5,6 млн доллар ажратади

Жамият

image

Кувайт Ўзбекистонга тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун 5,6 млн доллар маблағ ажратади. Бу ҳақда бугун, 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (КАИТЖ) Бош директорининг ўринбосари Марван Абдуллоҳ ал-Ғоним билан видеоконференция шаклидаги музокара вақтида айтиб ўтилди.

Суҳбат чоғида жамғарманинг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, хусусан қишлоқ ҳудудларида уй-жойлар қуриш, сув таъминоти тизимини яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

КАИТЖ Бош директорининг ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 миллион доллар миқдоридаги Жамғарма маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади.

Музокаралар якунига кўра ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан КАИТЖ иштирокида турли лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Кувайт

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар