Кувайт Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо бўлди

Олам

image

Кувайт Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга (ОҲИЧК) аъзо давлат сифатида қўшилди. Бу ҳақдаги қарор Кенгашнинг Остонадаги VI саммитида қабул қилинди.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг маълум қилишича, Қувайт ўз аризасида ОҲИЧКга аъзо давлат сифатида қўшилиш ниятида эканлигини ҳамда ОҲИЧК доирасида қабул қилинган ва имзоланган тамойил ва қарорларга риоя қилишга тайёрлигини билдирган.

“Кувайт ОҲИЧК Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшишини таъкидлади. Қолаверса, у ОҲИЧК фаолиятини ва уни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ниятида эканини таъкидлади. Раислик қилувчи томони (Қозоғистон) Кувайтнинг илтимосини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Олий мансаб эгалари қўмитаси 2022 йил 10-11 октябрь кунлари бўлиб ўтган йиғилишда Кувайтга ОҲИЧКга аъзо давлат мақомини беришни тавсия қилди”, дейди Тўқаев ўз чиқишида.

Кувайт ОҲИЧКнинг 28-аъзоси бўлди.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш – Осиё қитъаси давлатларини бирлаштирувчи халқаро форум бўлиб, ўз олдига минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифасини қўяди.

13-октябр куни Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити бўлиб ўтяпти. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг