Кутилмаган хабар: Роналду “Ювентус”дан кетмоқчи

Спорт 16996
image

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду “Ювентус”дан кетмоқчи.

Бугун, 22 август куни Туриннинг “Ювентус” клуби Италия чемпионатининг 1-турида “Удинезе” билан баҳс олиб боради. Роналду эса учрашувни захира ўриндиғида бошлайди. Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, бу португалияликнинг шахсий сўрови. 

Ҳужумчи ёз охиригача клубни тарк этишга умид қилмоқда. Бироқ, “Ювентус” ҳозирча Роналду учун бирорта клубдан расмий таклиф олмаган. 

Аввалроқ, бош мураббий Массимилиано Аллегри Роналдунинг “зебралар” сафида қолиш истагида эканини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Роналду “Кекса синьора” сафида 97 учрашувда майдонга тушиб, 81 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1399
Рейтинг: 3
t
×