Кушербоев парламент сайловида ғалаба қилди

Жамият

image

Кеча, 22 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари аъзолари сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан Олий Мажлис депутатлигига номзод Расул Кушербоев ғалаба қозонган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, аввалги парламентдаги депутатлар орасида анчайин фаоллик кўрсатган Расул Кушербоев 51,8 фоиз овоз билан навбатдаги муддатга сайланди. 

Расул Кушербоев 1987 йил 12 январда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида туғилган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган.

Марказий сайлов комиссияси ҳали сайлов натижаларини эълон қилганича йўқ. Бугун соат 14:00 да сайлов натижалари эълон қилинади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербоев

Баҳолаганлар

982

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг