Кўплаб ижобий жиҳатларни кўрсата олдик – Каннаваро

Спорт

image

Бугун, 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Учрашувда Фабио Каннаваро шогирдлари 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Баҳс якунланганидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Менимча, биз кўплаб ижобий жиҳатларни кўрсата олдик. Ҳисоб 1:0 бўлганидан кейин ҳам майдондаги тартиб ва “линия”ни йўқотмадик. Жамоа бўлиб ҳаракат қилишда давом этдик ва охиригача курашдик. Бундай даражадаги миллий жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас. Бироқ жамоам ўйинида кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим. Бизга айнан шундай ўйинлар керак. Чунки бундай рақибларга қарши майдонга тушганингизда доимо ниманидир ўрганасиз ва тажриба орттирасиз. Умуман олганда, учрашувдан мамнунман”, деди Каннаваро.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси бош мурабббийи ҳимояда юзага келган хатолар ҳақида тўхталар экан бундай хатоларсиз ўйнаб бўлмаслигини таъкидлади ва шунингдек ҳимояда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрганини айтди.

“Тайёргарликни бир ойдан ҳам кўпроқ вақт олдин бошлаганмиз, легионер футболчиларимиз эса кейинроқ жамоага қўшилди. Шунга қарамай, жисмоний тайёргарлик борасида яхши иш олиб борганимизга ишонаман. Албатта, айрим футболчилар билан боғлиқ ҳали ҳал этишимиз керак бўлган масалалар ҳам бор ва биз улар устида ишлашда давом этамиз”, дея жавоб берди мураббий.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари иштирокидаги асосий баҳсда европаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Дастлаб нидерландияликлар 32-дақиқа Жаҳонгир Ўрозовнинг қўполлигидан сўнг пенальти ишлаб олди ва буни Коди Гакпо голга айлантирди. Иккинчи бўлим асосий вақтига қўшиб берилган, 90+2-дақиқада Игорь Сергеев гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугашига яқин, 90+8-дақиқада Гакпо дублни расмийлаштириб, жамоасини ғалабасини таъминлаганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг