Кундузи “фара”ларни ёқиб юриш талаби бекор қилинди
Жамият
−
18 Декабрь 2020
7735Жорий йилнинг 17 декабрь санасида кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 796-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида, барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинган.
Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:
- транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
- йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
- болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
- хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
- механик транспорт воситаларини шатакка олишда;
- мотоцикл ва мопедларда.
Хабаргакўра, ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь