“Кундалик” платформаси билан боғлиқ бир қатор талаблар бекор қилинди – ХТВ

Жамият

image

Онлайн таълим даври якунига қадар “Кундалик” платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талаблар бекор қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

ХТВ расмийси ота-оналарнинг Кундалик.com тизимига фарзандининг уйга вазифасини жойлашда қийинчиликка учраётгани ҳақидаги саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик туғдириш мақсадида масофавий таълим даври якунига қадар электрон Кундалик платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талабларни бекор қилаётганини билдирди.

Унга кўра, эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни ўқувчи ва ота-оналар билан келишган ҳолда Kundalik.com тизими ёки исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида қабул қилишлари мумкин. Бунда телевидение орқали эфирга узатилаётган фанлар доирасида ўқитувчилар томонидан берилаётган уйга вазифалар “Онлайн-мактаб” телевизион дастури орқали эфирга узатилаётган дарсларига мос бўлиши лозим.

Уйга вазифа топширилгандан кейин ўқитувчилар томонидан уларни баҳолаш ва қўйилган баҳоларни Kundalik.com тизимига ёки Kundalik.com жорий қилинмаган мактабларда босма шаклдаги синф журналларига қўйиш учун 5 (беш) кун муддат берилади.

Рустамовнинг қайд этишича, Марказий Осиё бўйлаб 25 январь куни юзага келган блэкаут сабабли кўплаб IT-компаниялар ва уяли алоқа операторлари иш фаолиятида узилишлар юзага келди. Бу жараён Kundalik платформасига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 январидан бошлаб Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш мақсадида республикамизнинг барча мактабларида таълим жараёни бир ой муддатга онлайн шаклга ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

488

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг